Ислоҳотлар амалда
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида олимлар, шоирлар, ёзувчилар ва актёр ва саньаткорлардан иборат маърифат тарғиботчилари томонидан Республикамизнинг барча вилоятларида туман-у шаҳарлардаги маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва концертлар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 24-29 май кунлари Самарқанд вилоятининг барча туманларида ташкил этилди. Тадбирда эл суйган санъат ва маданият ходимлари билан бирга олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларидан п.ф.д.,профессор Исмаилова Зухра Карабаевна ҳам иштирок этдилар. Улар мамлакатимизда кейинги йилларда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий соҳалардаги ислоҳотларнинг туб моҳияти ҳақида гапириб, барча соҳаларда қўлга киритилган ютуқларга алоҳида тўхталдилар. Шу билан бирга халқнинг руҳиятини кўтариш мақсадида куй қўшиқлар ижро этилди.
Тадбирлар сўнгида иштирокчилар вилоят ҳокимлиги томонидан барча маърифат тарғиботчиларига юртимизда амалга оширилаётган улкан ижобий ўзгаришлар, жамият ҳаётидаги янгиланишлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижаларини ҳаётий мисоллар орқали аҳалла ва қишлоқлар аҳолисига етказишдаги хизматлари, жойларда ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар ва ижодий учрашувларда фаол иштироки учун ТАШАККУРНОМА билан тақдирландилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати