Фаол, ташаббускор аёллар учун

Бугунги кунда гендер тенглик самарали иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг муҳим омилларидан бирига айланмоқда. Давлатимиз раҳбари «Ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт», - деб таъкидлагани ҳам бежиз эмас. Шу боис  мамлакатимизда хотин-қизларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитларни таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.  Хусусан, жорий йилнинг 29 июнь куни ТИҚХММИда Институт хотин қизлар Кенгаш раиси Исмоилова Зухра Карабаевна рахбарлигида ГИМ факультети хотин-қизлари ва талаба қизлар билан “Давлат ва жамият тараққиётида аёлларнинг ўрни ва роли” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда  ГИМ факультети декани Б.Норов, “Гуманитар фанлар” кафедраси мудири,  профессор Ш.Ўлжаева, факультет хотин-қизлар билан ишлаш бўйича масъул Б.Мамадаминова, факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини О.Рузибоев ва институтнинг барча хотин - қизлари ва талабалар  иштирок этишди.

 

Тадбир, институт хотин-қизлар Кенгаши раиси Зухра Карабаевна томонидан очиб берилди. З. Исмоилова кириш сўзида ижтимоий-сиёсий фаол аёллар жамият тараққиётининг етакчи кучи эканлигини алоҳида таъкидлаб, юртимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси шакллантирилгани, уларнинг мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди. Факультет декани Б.Норов факультетда бажарилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сўз юритди.Тадбирда асосий маърузачи сифатида иштирок этган профессор Ш. Ўлжаева бугунги кунда ўз ақли, билими ва истеъдоди, меҳнатсеварлиги ва шижоати билан ҳаётнинг ҳал қилувчи соҳаларини тебратиб – бу оила бекалиги бўладими, давлат ва жамият бошқаруви, тиббиёт таълим-тарбия, маданият илм-фан тараққиёти бўладими, фермерлик ҳаракати ва касаначилик, кичик бизнес тадбиркорлик бўладими мана шундай мураккаб вазифаларни аёллар самарали адо этиб келаётганликлари, аёлларимиз орасида таниқли давлат ва жамоат арбоблари, жумладан, ўнлаб сенатор ва депутатлар, вазир ва ҳокимлар,

Ўзбекистон Қаҳрамонлари, академиклар, профессорлар, Ўзбекистон халқ шоирлари, Халқ ўқитувчилари, нодавлат ташкилотларнинг фаол вакиллари борлиги барчамизни қувонарли ҳолат эканлигини таъкидлади.Тадбир сўнгида факультет хотин-қизлар билан ишлаш бўйича маьсул Б.А.Мамадаминова факультетда йил давомида хотин-қизлар кенгаши томонидан амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди ва келгусида бажариладиган ишлар режасини амалга ошириш вазифалари белгилаб олинди. Тадбир қизиқарли савол жавоблар билан ўтганлиги, иштирокчилар ҳам  ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирганликлари унинг янада самарали ўтганлигини  англатади.

 

ТИҚХММИ Матбуот хизмати