Президент қарори амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2909-сонли қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, таълимни ислоҳ қилиш, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвийликни ҳамда халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Германиянинг IAMO (Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш) ИТИ билан ҳамкорликда 2018 йил 30 октябрь - 2 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 178-ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси”га асосан “Ипак йўлида жойлашган мамлакатларда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишида ижтимоий – иқтисодий фанларнинг роли”  мавзусида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилганди. Халқаро конференция ўз ишини бошлади. Конференцияда қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва унга ёндош соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб бораётган республика ва хорижий тадқиқотчилар ўз мақола ва маърузалари билан иштирок этишмоқда.

Конференциянинг ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирликлари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Германиянинг IAMO (Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш) ИТИ муштарак мақсадлар билан ўз фаолиятларини бошлашди.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган олимлар ўртасида қишлоқ хўжалигида ислоҳотларнинг бориши, ер - сувдан фойдаланиш масалалари, иқлим ўзгаришларининг қишлоқ  маҳсулотлари ишлаб чиқаришига таъсири, қишлоқ ҳудудларида меҳнат ресурслари ва уларнинг миграцияси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосида экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича тадқиқот натижалари муҳокамаси ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш конференциянинг асосий мақсадларидандир.

Конференциянинг таркиби қуйидаги илмий йўналишлардан иборат.

- Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар;

- Қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш; 

- Олий таълимдан кейинги таълимни ривожлантириш ва илмий – тадқиқот ишларининг сифати;

- Иқлим ўзгаришларининг таъсири ва қишлоқ хўжалигининг барқарорлиги;

- Ердан фойдаланиш ва ер бозори;

- Сув ресурсларини бошқариш;

- Фермер хўжаликлари реструктризацияси ва меҳнат муносабатлари;

-Қишлоқ ҳудудларида кооперация ва жамоавий муносабатлар;

- Қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирининг ривожланиши;

Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.

 

Институт халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Илҳом Абдураҳманов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов