Муқобил энeргия манбаларининг истиқболлари

Мамлакатимизда электр истеъмоли ҳар йили ортиб бормоқда. 2000 - йилда бир оиланинг ойлик истеъмоли 114 кВт/соатни ташкил қилган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсатгич 175 кВт/соатни ташкил этмоқда. Айни вақтда электр энергиясининг муқобил манбаларини жорий этишни жадаллаштириш юртумизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланиб келмоқда. Шу сабабли илмий марказлар бир неча йиллардан буён муқобил электр энергиясидан фойдаланиш учун замонавий технологияларни жорий этиш мақсадида юртимиз энергетика соҳасини ўрганишмоқда. Келажакда юртимизда энергетик, экологик, иқтисодий хавфсизликни таъминлашда ҳамда энергетика соҳасини барқарор ривожлантириш учун қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, шак-шубҳасиз зарурдир. Келгуси авлодлар учун табиий бойликларни сақлаб қолиш ва экологияни муҳофаза қилишнинг зарурий шарти қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларини ўзлаштириш ҳисобланади. 

Сўнгги йилларда республикамизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги электр энергиясини тежашни таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва Республика энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳукуматнинг асосий қарорларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 - йил 5 - майдаги     ПҚ-2343-сонли қарори билан тасдиқланган “Энергия тежовчи технологиялар ва тизимларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури” тўғрисидаги қарор билан тасдиқланган “2017-2019 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантирш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини  ошириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги фармони ҳисобланади.

Қайта тикланувчан энергия манбалари, замонавий қурилмалари ҳақида талабаларга янги маълумотлар бериш бўйича Институтимизнинг профессор-ўқитувчилари чуқур изланишлар  олиб бормоқдалар. Шулар жумласидан “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари”  кафедрасининг бир қатор профессор-ўқитувчилари кафедра мудири Д.Б.Қодиров бошчилигида А.И.Анарбаев, А.Қ.Давировлар қайта тикланувчан энергетика жиҳозлари ишлаб чиқарадиган ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларини олиб бордилар ҳамда шу соха вакиллари билан назарий ва амалий билимларини алмашинишди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан кафедранинг келгуси ишларига ривож тилаб ва қайта тикланувчан энергия манбалари бўйича етук мутахасисларни етиштириб чиқаришимизга ишониб қолишларини билдирган ҳолда  кафедра учун ўзларининг ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган энергетика жиҳозларини тақдим этишди. 

 “ Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари “ кафедраси ассистенти Алишер Давиров ахбороти
Институт матбуот маркази раҳбари Р. Жуманиёзов