ТИҚХММИ Бухоро филиалида “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остиди тадбирлар давом этмоқда 

Бухоро шаҳар 4-сектор, шаҳар давлат солиқ инспексияси секторида жорий йилнинг 29 январ куни “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остида “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва ўзбек халқига Мурожаатномаси бўйича тарғибот тадбири Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали фаоллар залида ташкил етилди. Мазкур тадбир соат 11:00 да бошланди. Ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида сектор ҳудудига қарашли 18 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимлари иштирок етди. Тадбирда жами 220 нафар иштирокчилар иштирок етдилар. Тадбирни 4-сектор раҳбари, шаҳар давлат солиқ инспексияси раҳбари Aбдулло Aбдуллайев очиб берди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали директори Шавкат Имомов бошчилигидаги тарғибот гуруҳи ўз тарғибот материаллари билан иштирок қилдилар.

Тадбирда тарғибот гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва ўзбек халқига мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ва ўзбек халқининг келажаги ҳамда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлиги ҳақида тадбир иштирокчиларга маълумот бериб ўтдилар. Дар ҳақиқат,“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилиши давр тақозоси. Бу эса бевосита келажагимиз тарбиячиси бўлган ўқитувчининг меҳнати билан боғлиқ. Ўқитувчининг ўрни унинг касбига меҳри, садоқати ва фидойилиги билан намоён бўлади. Шу боис давлатимиз раҳбари “Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим”, дея таъкидлаб, республикамизда 2021 йилда ўқитувчи ва педагогларга устама ҳақ тўлаш тизими йўлга қўйилишини алоҳида таъкидлади. Жумладан, бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланиши айтилди. Бу ташаббус кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг мавқеини ошириш борасидаги амалий ҳаракатларнинг изчил давоми бўлди. Aсосийси, таълим-тарбия берувчи ўқитувчиларга бўлган эътибор кучайтирилиши энг муҳим мақсадимиз сифатида айтиб ўтилди.

Шунингдек, муаллимлар эскича усулда ҳар 5 йилда малака оширган бўлса, бундан буён уларнинг, “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида, ўз малакасини узлуксиз ошириб бориши йўлга Қўйилиши таъкидланди. Президент Мурожаатномада таълим сифатини тубдан яхшилаш, унинг самарали ва натижадорлигини таъминлаш зарурияти борасида қатор мулоҳазаларни билдирди. Буларнинг барчаси жамиятимизда таълим сифатини яхшилаш ва ўқитувчи обрўсини юксалтириш мақсадида қилинаётган ишлар эканлиги, эртанги кунимиз учун яратилаётган мустаҳкам пойдевор эканлигидан далолатдир. Мурожаатномада Президент ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи эътиборимиз марказида бўлади”, дея таъкидлагани ёшлар келажаги ва тақдири учун ҳар-биримиз дахлдор эканлигимизни кўрсатади.Халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизнинг кейинги йилларда жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ва мавқеи ортиб бораётгани, ижтимоий ҳаётга татбиқ қилинаётган янгилик ва ўзгаришлар аҳамиятига тўхталиб, жамоатчилик, хусусан ёшларга таъсирчан усуллар ёрдамида етказишди.

ТИҚХММИ Бухоро филиали матбуот хизмати