ТИҚХММИ Бухоро филиaли профессор-ўқитувчилари иштирокидa кредит модул тизимидa ўқитиш бўйича семинaр ўткaзилди
Жорий йилнинг 29 январ санасида филиалнинг 308 маърузалар залида филиал профессор-ўқитувчилари иштирокида кредит модул тизимида ўқитиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарни ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари К.Қурбонов кириш сўзи билан очиб бериб, кредит-модул тизими, бу — таълимни ташкил етиш жараёни бўлиб, ўқитишнинг модул технологиялари жамламаси ва кредит ўлчови асосида баҳолаш модели ҳисобланади. Уни бир бутунликда олиб бориш серқирра ҳамда мураккаб тизимли жараёндир. Кредит-модул тамойилида иккита асосий масалага аҳамият берилади: талабаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш, талабалар билимини рейтинг асосида баҳолаш имкониятларини бериши тўғрисида таъкидлаб ўтди.
Шундан кейин, филиланинг ўқув бўлими бошлиғи A.Ниёзов маърузаси тингланди. A.Ниёзов ўз маърузасида кредит-модул тизимининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар, ўқув жараёнларини модул асосида ташкил қилиш, битта фан, курс (кредит)нинг қийматини аниқлаш, талабалар билимини рейтинг балл асосида баҳолаш, талабаларга ўзларининг ўқув режаларини индивидуал тарзда тузишларига имкон яратиш, таълим жараёнида мустақил таълим олишнинг улушини ошириш, таълим дастурларининг қулайлиги ва меҳнат бозорида мутахассисга қўйилган талабдан келиб чиқиб ўзгартириш мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтди.
Шу билан биргаликда юқоридагилар дарс машғулотларини нафақат ўқитишни инновацион таълим технологиялари асосида олиб бориш, балки талабадан мустақил ўқиб-ўрганиш, таълимга янгича муносабатда бўлиш, меҳнат бозори талабидан келиб чиқиб, зарурий ва чуқур назарий билимларни егаллаш, амалий кўникмаларини шакллантиришга ўргатишдан иборатдир. Семинар сўнгида професор-ўқитувчилар томонидан берилгаан саволларга, керакли жавоблар бериб ўтилди. Мухтасар айтганда, мазкур тизим талабанинг касбий ривожланиши ва камолотига йўналтирилган. Илм соҳибининг бутун ҳаёти давомида билим олишини таъминлашга ҳамда меҳнат бозори ва замонавий талабларга жавоб бера оладиган инсон капиталини шакллантиришга қаратилгандир.
ТИҚХММИ Бухоро филиали матбуот хизмати