Гуруҳ мураббийлар билан учрашув
Жорий йилнинг 27 февраль куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, институт мураббийлар Кенгаши раиси З.Исмаилова, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Хайдаров, факультет декани Ш.Нарбаев, факультет бош мураббийси А.Муқимов, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчилари, мураббийлар Кенгаши котиби Х.Туйчиевлар факультетнинг 40 нафар мураббийлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувдан кўрилган асосий масала ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, гуруҳ мураббийларга Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқ ва ҳайъат қарорларининг бажарилиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида қўйилган масалалар ҳамда институт Илмий Кенгаши қарорлари бажарилишининг таҳлили тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, институт мураббийлар Кенгаши раиси З.Исмаилова, мураббийларининг иш жараёнидаги муаммолари, тажрибалари, олиб борилаётган иш услублари ва натижалари мураббийлик ишларини такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар бўйича маслаҳатлар бериб ўтди. Факультет декани Ш.Нарбаев барча мураббийларга гуруҳларда олиб борилаётган ишлар юзасидан фикрлар билдириб талабалар билан янада кўпроқ ишлаш кераклиги бўйича таъкидлаб ўтди. Учрашув жараёнида мураббийлар томонидан саволлар, фикрлар, таклифлар билдирилди. Уларга Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р. Чориев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З. Хайдаров, институт бош мураббийси З. Исмаиловалар етарлича жавоб бердилар. Учрашувда устоз мураббийлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан қизғин давра суҳбати ўтказилди. Устоз мураббийлик фаолиятини юритишнинг аниқ вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати