Ҳар дамда, ҳар қадамда ҳушёрлик зарур
Эътиборли инсон - огоҳ инсон. У лоқайдлик ва бепарволикка йўл қўймайди. Худди шу мантиқ ва талабни назарда тутган ҳолда иш юритиш мақсадга мувофиқ. 1-2-3-4 -Талабалар турар жойларида ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ МАСАЛАСИГА БЕПАРВОЛИК, ЛОҚАЙДЛИК ВА ЭЪТИБОРСИЗЛИК қилмаслик тўғрисида факултет декан ўринбосарлари, ТТЖ директори, педагог-тарбиячи, Талабалар турар жойи кенгаши раиси билан биргаликда талабалар турар жойи талабаларига тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга талабаларга озиқ-овқатдан заҳарланишнинг олдини олишнинг энг яхши усули — овқатланиш гигиенаси қоидаларига, овқатни тўғри сақлашга риоя қилишдир.
Овқатнинг рангига, ҳидига ва таъмига эътибор беринг. Нохуш чириган ҳид, таъмнинг нордонлиги, тилнинг ачиши сергак торттириши керак. Маҳсулот сифати бузилганлиги белгиси сифатида унинг ўзгариши, унинг юзасида шиллиқ ҳосил бўлиши ҳам хизмат қилиши мумкин. Моғор билан қопланган, бузилган мева ва сабзавотларни, шишган консерва банкалари, сут ва сут маҳсулотлари пакетларини афсусланмасдан ташлаб юбориш керак. Темир қопқоқ билан «ёпилган» банка ўзига хос овоз билан очилиши керак, бу унинг герметик ёпилганини кўрсатади.
Агар овоз бўлмаса, консерваларни истеъмол қилмаслик керак. Сотиб олаётганда, маҳсулотнинг ишлаб чиқариш муддати ва яроқлилик муддати, ўрамнинг яхлитлигини текшириш керак. Шунингдек, музлатгични мунтазам равишда кўздан кечириш лозим. Ҳурматли талабалар барчангиз шу тартибга қаттий амал қилиш кераклигини эслатиб ўтамиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати