Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон университетлари олимларининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати катта аҳамият касб этгани рост. 2021 йил 1-апрел куни "Таълим майдонида тиллар ва маданиятларнинг ўзаро таъсири" Халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашув Волгоград давлат аграр университетининг Медиа-марказида Зоом платформасидаги видеоконференция режимида бўлиб ўтди. ТИҚХММИ номидан "Гуманитар фанлар" кафедраси ўқитувчилари сўзга чиқдилар.
Профессор Ўлжаева Шоҳиста Мамажановна "Ҳозирги босқичда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги таълим соҳасида ҳамкорлик" мавзуида, доцент. Г. Ўразалиева "Ўзбекистон олий таълим тизимида гендер масалаларини ўрганиш хусусиятлари", катта ўқитувчи Ахмедова Д.Б. "Халқларимизнинг маънавий анъаналарини ривожлантиришда гуманитар дастурларни амалга оширишнинг аҳамияти" мавзуларида маъруза қилишди.
Халқаро давра суҳбати учрашуви илиқ ва дўстона муҳитда ўтди, фойдали маълумотларни ўз ичига олган кўплаб қизиқарли маърузалар тингланди.
“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Б. Муқимов ахбороти