Миннатдор ёшлар изҳори
“Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилган ҳукумат тадбирида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ёшларга имконият ва шароитлар яратилиши, уларнинг учинчи Ренессанснинг чинакам бунёдкори экани борасидаги ўткир ҳамда самимий мулоҳазалари барчани руҳлантириб юборди.
Давлатимиз раҳбарининг худди шу даъватларига монанд ҳолда институтимиз раҳбарияти ёшлар борасида таҳсинга лойиқ ишларни амалга ошириб келаётгани сир эмас. Айни дамда ёшларнинг миннатдорлик изҳорлари ҳурматли ректоримиздан тортиб, факултет деканларигача билдирилгани икки авлод орасидаги олтин занжирнинг мустаҳкамлигини билдириши табиий. Бу истиқболга ёрқин йўл демакдир.
“Талаба ёшларни қўллаб - қувватлаш ва уларга шароитлар яратиб бериш ишига мутасадди бўлган касб соҳибларига ҳурмат-еҳтиромимиз катта,” - дейди ташаббускорлардан бири Институт Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси Давронбек Расулoв. Ендиликда ёшлар олдида чуқур илм олиш, соҳавий билимларни чуқур ўрганиш, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш вазифаси турганини ёшлар теран ҳис этаётгани қувонарли ва қўллаб қувватланарлидир.
ТИҚХММИ матбуот хизмати