“Илмий фаолиятнинг назарий ва методологик асослари” мавзусига бағишланган онлайн вебинар
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликда “Илмий фаолиятнинг назарий ва методологик асослари” мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди. Вебинарда ТошДАУ “Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит” кафедраси мудири, и.ф.д., профессор, «Ўзбекистон Олий таълими аълочиси» - Дусмуратов Ражаббой Давлетбаевич ўзининг илмий тадқиқот фаолияти тажрибалари билан бўлишди.
Унда илмий-тадқиқотларда қўлланиладиган умумилмий (назарий ва эмпирик) методлар ва уларнинг туркумланиши тўғрисида, назарий ва эмпирик методлардан илмий-тадқиқот жараёнида фойдаланиш тўғрисида маъруза қилди. Вебинар давомида иштирокчилар, Метод, методология ва методика ҳақида; Илмий тадқиқотларда қўлланиладиган умумилмий методлар; Тадқиқотлар методикасини шакллантириш; ИТИ методологик ғояси, иш дастури ва режаси каби масалалар билан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Вебинар қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди. Вебинарда докторантлар, магистрантлар ва ёш профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этдилар.
ИТИ ва ИПКТ бўлими 1-тоифали муҳандиси Ш.Баситханова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати