«Мотивацион психотренинг» - ёшларнинг ўзлигини англашга мақбул йўл

Бугун 2019 йилнинг 1 - ноябрь куни 2-жуфтлик “Мураббийлик соати” Г бинонинг 3- залида ташкил этилди. «Гидромелиорация» факультетининг 4- босқич талабалари билан биргаликда  «Педагогика. Психология ва ўқитиш методикаси» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонида «Мотивацион психотренинг» DEBATE таълим шаклида олиб борилди.

Президентимизнинг илғор ғояларидан яна бири; «Ёшлар онгига энг мақбул йўл ёшларнинг ўзи орқали амалга оширилади», демакки, биз ҳар бир ёш авлод фикрини эшитиш ва унга мантиқий йўл орқали қарашларини ўзгартириши лозимдир. Айнан шу фикрлар ёндашуви биз учун туртки ҳисобланиб “Мотивация” га йўлни ёшлар орқали излашга киришдик. Бизнинг кафедрада олиб бориладиган дарс жараёнлари ҳар доим натижавий бўлиши мақсадида талабалар ичидан қобилиятли талабани излаб топиш тизимли йўлга қўйилган. "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг 3 - босқич талабаси Файзуллаев Мирзохид айнан шундай талабалардан бири сифатида ўзининг лаёқатини бугунги семинар тренингимизда намоён эта олди.  

Психотренингимиз барчани қизиқтирган муаммолардан бири мақсадларимизни амалга ошириш учун тўғри йўлни танлай олишимиз ва орзуларга элтувчи осон усуллар ҳақида бўлиб, бунда ёшлар ўз мақсад ва орзуларини англаб олишларига ва шу билан бирга уни амалга оширишда тажрибалари натижалар билан фикр алмашиниб, билимларини бойитиб олдилар. «Мотивацион психотренинг» нафақат талабаларни жалб этиб қолмай, балки устозларни ҳам қизиқтирди деган хулосага келдик. 

Тренерлар кафедра ўқитувчиси Д.Муқумова ва талаба М.Файзуллаевлар ўз билимлари билан қизиқтириб «Инсон онги» чексиз имкониятларга эгалиги ва ундан фойдалана билиш ҳар бир инсон қўлидан келадиган оддий бир ҳаракат эканлигини англаб етишга туртки вазифасини бажарди деб ўйлаймиз. 

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов