Музейлар мозийга муҳр

    Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, Ватанимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида қурбон бўлган халқимизнинг суюкли фарзандлари номини тиклаш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб этиш мақсадида мамлакатимизнинг биринчи Президенти ташаббуси билан 2000 йил 12 майда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи очилди. Бу кўп кутилган тарихий воқеа эди. Шундан буён ҳар йили 31 август — Қатағон қурбонларини ёд этиш куни “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи пойтахтимизнинг энг гавжум зиёратгоҳларидан бирига айланади. "Гидромелиорация" факультети “Мелиоратив гидрологияси” йўналиши I босқич 109 - гуруҳ мураббийи ва талаба-ёшлар билан музейга саёҳатни амалга оширди.  Жамиятни маънавий юксалтиришда, миллий ғояни мустаҳкамлашда, ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда музейларнинг алоҳида ўрни бор. Музейларни бежиз тарих, маънавият ва санъат хазинаси деб таърифлашмайди. Уларда турли-туман ноёб ва қимматбаҳо ашёлар жамланганки, халқнинг ўтмиши акс этган бу экспозициялар бизни аждодлар ҳаёти, кураши ва бой мероси билан таништиради. Музейларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда бажарадиган вазифаларидан бири таълим ва тарбия ўчоғи эканлигидир.

 

 

ТИҚХММИ матбуот  хизмати