Зиёратгоҳ зиёси
Жаннатмонанд ўлкамизнинг диққатга сазовор жойлари кўп. Хорижлик неҳмонларнинг буларга қизиқиши тобора ошиб бораётгани сир эмас. Шундай экан, фуқароларимиз ўз юртининг ана шундай шифобахш масканларини кўриб, кенгқамровли билимга эга бўлиши завқлидир.
30-июн “Ёшлар куни” ва ёшлар байрами муносабати билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти кўмагида бир гуруҳ фаол ва иқтидорли, жамоат ишларида йил давомида яхши иштирок этган талабалар Тошкент вилоятида жойлашган “КУМУШКОН” зиёратгоҳига саёҳат уюштиришди.
Саёҳат давомида талабалар зиёратгоҳ билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди. Азиз талабалар фаол бўлинг кейинги экскурсия иштирокчиси айнан сиз бўлишингиз мумкин. Ушбу саёҳатни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган институт раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси раисига талабалар номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Институт ёшлар иттифоқи “Ёшлар медиа клуби” раҳбари Улуғбек Манзирбойев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.