Декан ва талабалар учрашуви

2020 йил 1 февраль куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани Р.Хакимов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев ҳамда 3-ТТЖда истиқомат қилаётган талаба ёшлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномаси мазмун моҳияти, ундаги асосий жиҳатлари, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳамда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ва долзарблиги хусусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида талаба ёшларга бугунги куннинг шиддат билан ўзгариб бораётганлиги, талаба ёшларни рақобатбардош кадр бўлиб етишишлари учун хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришлари, ахборот технологияларини қунт билан ўрганишлари, ўз устларида тинмай ишлашлари тўғрисида қимматли маслаҳатлар бериб ўтдилар.

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари  Ж.Турдиев ахбороти

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов