Фахрийлар – фахримиз, устозларга эҳтиром
Юртимизда ёши улуғ инсонларни қадрлаш миллий қадрият ҳисобланади. Чунки, кексаларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиб яшаш, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз мазмунига айланган. Шу муносабат билан институт раҳбариятининг ташаббуси асосида институтимизда узоқ йиллар “Олий математика” кафедрасида фаолият кўрсатган ҳозирда кунда 80 ёшни нишонлаган, кексалик гаштини сураётган Ёдгор ака Шарифбоевнинг уйига юбилей муносабати билан табриклаш, ҳолидан хабар олиш, институтимиз ректори проф. У.П. Умурзаковнинг табрик дастхати ва совғаларини етказиш учун 2020 йил 02 февраль куни “Олий математика” кафедраси мудири Б.А.Худаяров ва кафедра аъзолари ҳамда шу кафедрада узоқ йиллар фаолият юритиб, бугунги кунда нафақадаги ҳамкасблари билан биргаликда ташриф буюришди. Зероки халқимизда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадрият ҳисобланади. “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганини пари билмас” каби ҳикматли иборалар неча минг йиллар мобайнида ҳаётда ўз исботини топиб келган ҳақиқат эканлигини яхши англаймиз. Аслида ҳам, бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган ҳар бир инсон кексайганда ҳурмат-иззат кўриб, эъзозланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшашга муносибдир.
“Олий математика” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Тураев