Академик лицей иқтидорли ўқувчиларни саралаш бошқичида
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали ҳузуридаги академик лицейи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 23 мартдаги “Академик лицейга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш тартиби тўғрисида”ги № 212 – сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида янги ташкил этилган илм даргохини танитиш, ундаги ташкил этилган ўқув жараёнлари, имкониятлари, шарт-шароитлари ва амалга оширилаётган кўпгина ишлари, эришилиб келинаётган ютуқлари тўғрисида тарғибот ишларини амалга ошириб келмоқдалар.
Шу боис 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида айни кунларда Қарши туманида жойлашган 60 та мактабга ташриф буюрмоқдалар. Бу ташрифдан мақсад, академик лицейда вилоят миқёсида энг иқтидорли 9-синф ўқувчиларини аниқлаш ва танлаб олиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунгача 40 дан ортиқ мактабларга академик лицей ўқитувчилари томонидан тайёрланилган махсус фанлардан имтихон саволлари ўтказилди ва натижада 180 дан ортиқ сертификатлари тарқатилди. Ушбу сертификатни қўлга киритган билимли ва иқтидорли мактаб битирувчилари академик лицейда қабул тест натижаларида тўпланган максимал баллнинг 25 % ни қўлга киритадилар. Ташриф давомида албатта академик лицейнинг ташриф қоғозлари тарқатилмоқда.
Қолаверса, академик лицей ўқитувчи ходимлари томонидан Қарши туман тарғибот ишлари якунига етгандан сўнг навбат билан Қашқадарё вилоятининг барча мактабларига ташриф буюриб, энг иқтидорли, билимли ўқувчи ёшлар академик лицейнинг кейинги қабул жараёнига жалб этилади ва уларнинг ҳам энг кучлилари 1 – босқичга қабул қилинади. Ушбу тадбир қабул жараёни бошлангунгача амалга оширилиб борилади.
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов