Шоирнинг ҳаётий-ижодий йўлига бир назар
Халқимиз азал-азалдан шеъриятга ошно, шеърнинг қадрини асрлар давомида юксакларга кўтарган закий халқ. Шу аснода халқимиз ичидан ҳам шеърият оламининг забардаст вакиллари етишиб чиққан. Мана шундай шоирлардан бири –Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Орипов бўлади. Бугун институтнинг "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг бир гуруҳ ижодкор, ташаббускор талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари “Адиблар хиёбони”да ўзбек халқининг буюк адиби Абдулла Орипов сиймоси акс этган ҳайкал қошида жам бўлишди. Институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев, “Ер ресурсларини бошқариш” факультети декани Ш.Нарбаев, декан муовини Х.Эшова, “Ердан фойдаланиш” кафедраси мудири А.Бобожонов, институт хотин-қизлар кенгаши аъзоси З.Ҳафизова, факультет хотин қизларлар қўмитаси раиси О.Рўзиқулова ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштироки ўтказилган тадбир ажойиб таассуротларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тадбир меҳмони Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ажойиб адабиётшунос олим Ғофуржон Тожибоев ўзининг ажойиб шеърлари билан иштирок этди.
Тадбирда адибнинг замонавий ўзбек адабиёти ривожига қўшган улкан ҳиссаси, давлат ва жамоат ишларидаги фаоллиги, ёш ижодкорларни тарбиялашдаги жонкуярлиги ҳақида сўз юритилди. Биз Абдулла Орипов деганда буюк истеъдод эгаси, ёрқин сиймо, ҳам ижоди, ҳам ҳаёт йўли билан ибрат бўлган устоз келади, – дейди ажойиб адабиётшунос олим Ғофиржон Тожибоев. – Устознинг номлари аллақачон халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган. Биз Абдулла Орипов дейишимиз билан “Ўзбекистон – Ватаним маним”, "Мен нечун севаман Ўзбекистонни?", “Биринчи муҳаббатим” ва бошқа кўплаб шеърлар келадики, улар бугун халқ ҳикматларига айланиб кетган. Ҳар куни мадҳия билан уйғонамиз, мадҳия билан уйқуга кетамиз. Ёшларнинг вазифаси нима, деган саволларга шундай жавоб бериб ўтди шоир.
Абдулла Орипов шеърларидаги мазмун-моҳиятни, ҳикматни чақиш керак, келажак авлодларга бу бебаҳо меросни бус-бутун етказиш керак. У инсоннинг ҳар бир шеълари чуқур фалсафийлик, миллий руҳ, диний-ахлоқий мезонларга садоқат шоир шеърияти асосларини ташкил этади деб айтиб ўтди.Дарҳақиқат Ўзбек халқининг миллий тикланиши, ҳурфикрлилик ва мустақиллик учун курашида Абдулла Орипов шеърияти катта ўрин тутади. Шоирнинг ижодига шеърларига қизиқувчи факультетимиз иқтидорли, ташаббускор талаба-ёшларимиз унинг шеърларини айтишди. Фаол иштирок этган талабаларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан шоирнинг шеърий тупламларидан совға қилишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати