Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳибларига гувоҳномалар топширилди
2020 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳибларига тегишли гувоҳномаларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта таълим вазирлиги раҳбарияти, ректорлар, Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари ва уларнинг илмий раҳбарлари иштирок этишди. 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳибларига гувоҳномаларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов топширди. 5 та йўналиш бўйича ўтказилган танловда 28 та олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан 43 нафар номзод қатнашди.
Танлов натижаларига кўра, қуйидагилар 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари совриндорлари бўлишди:
- Ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналишида Каримов Нодир Рахмонқулович – Тошкент давлат шарқшунослик институти таянч докторанти;
- Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишида Эшматов Сирожиддин Келдиярович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти;
- Энергетика, ресурслар, саноат йўналишида Салижонова Шахнозахон Дилмуродовна – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти;
- Соғлиқни сақлаш, спорт ва экология йўналишида Ниязова Зебинисо Анваровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институти таянч докторанти;
- Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналишида Атамуратова Мухайё Шавкатовна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти таянч докторанти.