Бешта муҳим ташаббуснинг ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббусида “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратиб бериш” масаласи келтирилган.

Ушбу бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ассистенти А. Турдибоев ва С. Номозовлар бошчилигида 5430200-“Қишлоқ хўжалиги энергия таъминоти” йўналиши  1 босқич 101-102 гуруҳ талабалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақа 101-гуруҳ талабалари 3-1 ҳисобида ғалаба  қозонди. Институтимизнинг барча 1 босқич талабаларини футбол мусобақасида беллашиш учун таклиф қиламиз.

ТИҚХММИ матбуот хизмати