"Ўрта асрларда Испанияда насронийлар ва мусулмонлар (8-15 асрлар)
2020 йилнинг 2 март куни Испаниянинг Леида университети (University of Lleida) профессори Flocel Sabate Curull “Christians and Muslims in medieval S’ain (8th-15th centuries)” мавзусида илмий семинарда маъруза қилди. Испанияда араблар ҳумкронлик қилган давр - Андалусия тарихи деб аталади. Андалусия — Испаниянинг жанубий қисмидаги мухтор вилоят бўлиб, маъмурий маркази — Севилғя шаҳри ҳисобланади. Маъмурий жиҳатдан 8 провинтсия — Алмерия, Гранада, Кадис, Кордова, Малага, Севиля, Уелва, Хаенгаларга бўлинади. Андалусияда Севиля, Кордова (Қуртуба), Малага, Кадис каби йирик портлар жойлашган.
Араблар VIII аср бошларида Пиреней ярим оролининг катта қисмини эгаллагач, ўша жойларни Андалусия (ал-Андалус) деб атаганлар. Араблар ҳукмронлиги ўрнатилган даврда Андалусия 4 та қироллик (амирлик) — Хаен, Куртуба, Севиля, Ғарнатага бўлинган. XIII асрда реконкиста жараёнида 1492 йили Ғарната эгалланиши билан Андалусия тўла-тўкис Кастилия ва Арагон қироллигига қўшиб олинган. Андалусиянинг кейинги тарихи Испания тарихи билан уйғунлашиб кетган. Флосел Сабате Курулл маҳъуза жараёнида Андалусия тарихи, хусусан, мусулмонлар ва христианларнинг ўзаро муносабатларига батафсил тўхталиб ўтди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати