“Tозалик - озодалик” мавзусида давра суҳбати

 "Гидромелиорация" факультетидаги “Гидромелиоратив тизимларидан фойдаланиш” кафедраси аёллари “Tозалик - озодалик” ва қизларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда бир қанча тавсиялар бериб ўзаро фикр алмашишди.  Давра суҳбатида кўплаб масалалар қатори қизлар тарбиясига оид фикрлар билдирилгани, бу борада бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик борасида ҳам фикрлар илгари сурилгани, кўнглимиздаги мақсад-муддаоларга ҳамоҳанг бўлди. Айниқса, қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдод ҳамда қобилиятини юзага чиқариш, улар орасида ҳақиқий етакчиларни тарбиялаш ишларини янада кучайтириш кераклиги хусусидаги мулоҳазаларў ўртага ташланди.

 

Тан олишимиз керак, ҳозир айрим ёш келинлар, бўлғуси оналар кўп вақтини ижтимоий тармоқларга сарфлаяпти. У ердаги ҳуда-беҳуда нарсалар қиз-жувонлар фикрини чалғитиши мумкин. Мана шундай пайтда уларни қизиқарли нашрларга жалб этиш, қизиққан касбларига йўналтириш айни муддаодир.

 

         ГМТФ кафедраси ассистентлари М.Т Мухаммадиева ва С.А Дўстназаровалар ахбороти

 ТИҚХММИ матбуот хизмати