Инновацион ҳамроҳлик

,,Гидромелоратсия” факултети “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси ,,Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланишъ йўналиши 307-гуруҳ талабалари “ЕCО ДРИП” корхонасига ташриф  буюришди. Ташриф давомида талабалар томчилатиб ва ёмгирлатиб суғориш усулларини бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришдан тортиб лойиҳалаш, қуриш ва тўлиқ ишчи ҳолда топшириш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Талабаларга суғоришдаги энг сўнгги инновацион ускуналар билан корхона мутахассиси Ислом ака батафсил таништирди. Шунингдек, талабалар гуруҳ мураббийи ҳамроҳлигида “ЕCО ДРИП” корхонасининг “шоwроом”  хонасида ҳам бўлдилар ва қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

“ГМТФ” кафедраси ассистенти Даулет Ғуломов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати