Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари огоҳ қилди
Мамлакатимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганида ҳаракат қилиш бўйича яхлит давлат тизими ва унинг мувофиқлаштирувчи органи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди шу билан биргаликда Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институти 3-Талабалар турар жойида 02.03.2021-йил Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ходимлари Ҳикматуллайев Самандар Юсуфжонович ҳамда Зурапова Насиба Миратхамовналар ташриф буюришди.
Улар 1-2-3-4-Талабалар турар жойлари фаол талабалари, ТТЖ Директори И.Бухоров, Бино бошлиқлари, Педагог-тарбиячилар Талабалар турар жойлари кенгаши раиси Ж.Саидаҳмедовлар билан бирга, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар тизими хусусида сўз юритилди. Айни дамда республика аҳолиси ва ҳудудларини муҳофаза қилиш соҳасида бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги эътироф этилди.
Талабаларимизга ис газидан нотоғри фойдаланиш оқибатида келиб чиққан нохушликлар эътиборсизлик оқибатида бир қанча инсонни ҳаёти хавф остида қолганликларини слайдлар орқали кўрсатиб ўтишди. Бу тадбирда талабалар ўзини қизиқтирган саволларга қаниқарли жавоблар олишди. Бу каби тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш ҳақида таклифларни беришди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати