Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
Бугун Ер ресурсларини бошқариш факультетида қарашли 1 талабалар турар жойида талаб-ёшлар ўртасида турли ёт ғоялардан ҳимоялашнинг самарали услублари ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳуқуқ-тарғибот органлари билан ҳамкорликда факултетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, 1 талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Ш.Исламова, талабалар турар жой кенгаши раиси Ж.Саидаҳмедов, 1 талабалар талабалар кенгаши раиси М.Маматовлар ташаббуси билан тадбир ўтказилди. Тадбирда ўз маърузалари билан иштирок этган соҳо ҳодимлари Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИОФМБ 1 сонли ИИБ ХПБ “Мирзо Улуғбек” маҳалла профилактика инспектори капитан Саидахмедов Сарвар Суннатович ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини раиси Юсупов Равшан Абидовичлар сўзга чиқиб, бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этаётганлиги, ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдираётганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек ёшларни бошқа давлатларда кечаётган нохуш воқеалар ҳамда тартибсизликлардан воқиф этиш эмас, балки ўз тинчлигимизнинг қадрига етиш, уни ҳар қандай таҳдидлардан асраб-авайлаш эканлигини таъкидлади. Шунингдек бугунги кунда аксарият ёшларимиз спиртли ичимликларга ружи қуяётганлиги ва бунинг натижасида турли жиноятлар содир этаётганли тўғрисида ҳам талаба-ёшлар тушунчалар бериб ўтишди. Ҳар қандай уруш бегуноҳ аҳолининг қийинчиликлари ва изтироблари билан тугайди, лекин бу каби тартибсизликларга айрим кимсалар бундан фақат моддий манфаат топиш учунгина қўл урадилар. Биз бу тинчликка осонлик билан эришганимиз йўқ шунинг учун энди уни қадрлашимиз, асрашимиз керак ва зарурлигини, Ўзбекистонимизни асраш, унинг тинчлигини барқарорлаштириш эса ёшларнинг қўлида эканлиги тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтди.
Тадбир якунида талабаларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ ва аниқ жавоблар берилди. Шундан сўнг факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Эшова барча тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда тадбирни якунлади.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати