Инвестиция – иқтисодий тараққиёт омили

2021 йил 3 апрел куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети биносидаги АТБ “Туронбанк” хонасида молия банки тизимидаги долзарб масалалар, иқтисодиётнинг реал секторида олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган навбатдаги семинар бўлиб ўтди. Семинарда “Лойиҳаларни миллий валютада кредитлар масалалари” мавзусида АТБ “Туронбанк”нинг Инвестиция фаолиятини мквофиқлашттириш ва лойиҳаларни бошқариш Маркази директор ўринбосари Амиров Ўктам Усмон ўғли маъруза қилди.

Семинар иштирокчиларини тадбиркорлик ишни бошлаш учун банк кредитлари олиш механизмлари масаласи қизиқтирди. Маърузачига банкдан кредит олиш тартиби тўғрисидаги кўплаб саволлар берилди. Ҳар бир саволга аниқ ва тушунарли жавоблар олишди. Семинарда иштирок этган талабаларда банкка ишга кириш жараёни билан боғлиқ масалалар кўпроқ қизиқтирди. Маърузачи уларнинг барча саволларига тўлиқ жавоблар берди. Банкка ишга қабул қилиниш жараёнида ўрнатилган тартиб билан семинар иштирокчиларини таништирди. Семинар факультет профессор-ўқитувчилари, магистр ва талабалари учун фойдали бўлди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати