Адабиёт музейига ташриф

Жорий йилнинг 2 апрел куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 1 курс талабалари (жами 215 та) ва гурух мураббийлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида талабалар миллий маънавиятимизнинг такомил босқичларида асосий ўрин тутувчи ўзбек халқ оғзаки ижодиёти ва ёзма адабиётининг тарихан шаклланган адабий мактаблари, буюк аждодларимизнинг бадиий сўз санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси, илмий мероси, ўзбек фольклори ва адабиётининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, бошқа халқлар адабиётлари билан алоқалари, фольклор ва адабиётнинг ривожланиш истиқболлари билан танишдилар. Бу билан ёш авлод ўртасида ватанпарварлик, аждодлар меросига ворислик, азалий анъаналарга содиқлик, келажакка ишонч ғояларини ўргандилар.

Айниқса талаба ёшларимиз ўзбек халқ оғзаки ижодиёти дурдоналари, ёзма адабиётининг қадимги даврдан шу кунгача бўлган тарихий тараққиёт босқичлари, ўзбек адабиёти билан боғлиқ янги кашф этилган манба, архив ҳужжатлари ва тарихий ашёлар, музей фондида сақланаётган Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларимизнинг қўлёзмалари, музей фондлари ва экспонатларини мамлакатимиз ва хориждаги ўзбек фольклори ва адабиёти билан боғлиқ турли ҳужжатлар, экспонатлар ва бошқа ашёлари билан яқиндан танишдилар. Талаба ёшларимиз бу ташрифдан жуда катта маълумотлар билан ўз билимларини бойитиб олдилар.

 

ЁБИБ бўйича декан муовини К.Усмонов ахбороти

     ТИҚХММИ матбуот хизмати