Республика фан олимпиадасининг I (институт) босқичи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019-йил 3-майдаги ПҚ-4306-сонли қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29-30 март куни институтимизнинг 2, 3 ва 4 - босқич талабалари ўртасида “Электротехниканинг назарий асослари” фанидан Республика фан олимпиадасининг I (институт) босқичи бўлиб ўтди. I босқичда жами 21 нафар талаба иштирок этди.
Натижаларга биноан ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. I босқич якунлари бўйича энг юқори балл тўплаган ҚСХEТ факультети 302-гуруҳ талабаси Нуралиев Сардор ғолиб деб топилди ва Республика фан олимпиадасининг II босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати