Кураш майдонидаги мардлик

Жорий йилнинг 29-30 апрель кунлари институтимизнинг спорт залига худди Испаниянинг матодорлари мусобақа майдони кўчириб келтиргандек, таассурот уйғотди ўша куни. Тўрт томони гуллар ва қип-қизил чўғдек кўзни қувонтирадиган алвон рангли пардалар билан музайян этилган спорт майдончасида кураш бўйича мусобақа ташкил этилганди. Кураш минг йиллар давомидахалқимизнинг мардлиги, жасурлиги ва ҳалоллиги тимсоли сифатида эъзозлаб келинади. Зотан, ўзбек кураши узоқ асрлар тарихга эга. Истиқлол шарофати билан бу ноёб миллий спорт тури ўз ривожланишининг янги даврига қадам қўйди.

Кураш бўйича турли атамалар халқаро спорт луғати таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллагани рост. Ўзбекистон Республикаси Президенти Кураш Халқаро Ассоциацияси Фахрий Президенти Ш. Мирзиёев” “Жаҳон спорт майдонларида “Ҳалол”, “Ғирром”, “Чала” ва “Ёнбош” деган сўзлар жаранглаб Ўзбек номини Ўзбекистон номини дунёга тараннум этади”- деган эдилар. 

    

Курашни ривожлантириш бўйича Президентимиз томонидан белгилаб берилган энг катта мақсадлардан бири уни юртимизда ва жаҳонда янада оммалаштиришдир. 2021 йил 29-30 апрель кунлари анъанавий тусга кирган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Кураш миллий спорт тури бўйича Мирзо Улуғбек туман “Прокурор кубоги” соврини учун қизиқарли ва муросасиз беллашув, Институтимиз спорт мажмуасида ўтказилди. Мазкур мусобақанинг якуний натижаларига кўра ғолиб полвонларни қимматбаҳо совғалар билан Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар Кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов, Мирзо Улуғбек тумани прокурори Фарҳод Бобониёзов ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Рўзимурат Чориевлар тантанали равишда муносиб тақдирладилар.

“Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедраси катта ўқитувчиси М.Норқобилов ахбороти

ТИҚХММИматбуот хизмати