Испаниялик профессор маъруза ўқиди
2021 йилнинг 30 апрель куни Испаниянинг Барселона шаҳридаги Леида Университети профессори Флосел Сабате Курул институт талабаларига “Ўрта аср Испанияси ва Амир Темур” мавзуидаги маъруза қилди. Ушбу халқаро тадбирни халқаро бўлим бошлиғи Шерзод Раҳмонов олиб борди.
Олим томонидан олиб борилган маъруза институтимиз билан Леида университети ўртасида тузилган меморандум доирасида ташкил этилди. Флосел Сабате ўз маърузасида ҳали ўзбек тарихчиларига маълум бўлмаган янги маълумотларни келтириб ўтди. Шу пайтгача Амир Темурнинг элчиси Муҳаммад Кешийнинг ўзи Испанияга борганлиги ҳақида билар эдик.
Маълумотларга кўра, Муҳаммад Кеший ўзи билан бирга бешта дипломатни, Боязид Йилдирим саройидан озод этилган малика Анжелина ва яна учта насроний аёлни ҳам олиб келган. Бу албатта, Амир Темурнинг юксак дипломатик қобилиятидан дарак беради. Бу каби янгиликлар маърузада кўплаб келтириб ўтилди. Маърузада ГТҚ, ҚХМ талабалари фаол иштирок этишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати