Талаба қизларнинг кийиниш одоби

   Кийиниш маданияти – инсоннинг ташқи кўриниши, маънавий дунёси , эстетикаси, ахлоқий сифатлари ва салоҳиятини очиб беради. Кийиниш маданиятига бўлган қараш инсоннинг гўзаллик, нафосат, одоб борасидаги кўз қарашларини ифода этадиган омил ҳамдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги жадал ривожланиб бораётган глобал даврда кийимлар ҳам, кийинишга бўлган эътибор ва талаб ҳам ўзгариб бормоқда. Қизларимизнинг ҳаё ва ибоси энг катта бойлик. Бу уларнинг юриш-туриши ва кўриниши кийинишида, муомаласида ўз ифодасини топади. Қизларимиз билан шу хусусда ўтказиладиган тадбирлар катта аҳамият касб этади. 2020 йил 30 октябр куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хужалигини механизациялаш муҳандислари институти ГМ факультети хотин-қизлар кенгаши томонидан 1-курс талаба қизлари ўртасида «Талаба қизларнинг кийиниш одоби» мавзусида онлайн суҳбат ўтказилди. Тадбир давомида кийиниш одоби – инсоннинг маънавияти ва диди, дунёқарашини белгилаши инсонни муваффақиятга эришишида муҳим омиллардан бири эканлиги, иш ва ўқиш жойларида кийинишнинг ўрни ва аҳамияти  тўғрисида фикрлар билдирилди. Бу борада "Гидравлика" кафедраси профессори И. Ахмеджожаева томонидан талаба қизларимизга керакли маслаҳат ва йўл-йўриқлар берилди.

Суҳбат давомида талаба қизларнинг қизиқарли саволларига «Олима аёллар» клуби раҳбари доцент У. Сангирова маъруза қилдилар. Маъруза вақтида клубнинг мақсади, режалари, институтда талабалар учун яратилган имкониятилар тўғрисида тушунчалар бериб ўтдилар. Суҳбат жуда мароқли тарзда давом этди. Бундай тадбирларнинг узлуксиз равишда ташкил этилиши режалаштирилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати