Муносиб рағбат
Рағбат жамоани ҳам, раҳбарни ҳам руҳлантириши табиий. Бу қилинган, амалга оширилган ишлар, еришилган ютуқлар учун емас балки, келажакдаги режаларни амалга ошириш борасида сизга куч - ғайрат ва шижоат бахш етиши табиий. Ўзбекистон Республикаси оилй ва ўрта махсус таълим вазири Мажидов Иномжон Уришевич томонидан ТИҚХММИ жамоасига йўлланган фахрий ёрлиқ ва табрик хати ҳам ана шундай мазмунда чуқур моҳият касб етгани рост. Фахрий ёрлиқда жумладан, шундай фикрлар ифода етилган. 3-ренессанс пойдевори бўлган ёш авлодга билим ва фазилат ўргатишда шахдам қадамлар ташлаяпмиз. Бундай ислоҳотлар илм-фан таълим-тарбия, илмий-техник тараққиёт соҳасида яққол намоён бўлмоқда.
Табрик хатда муҳтарам Президентимизнинг “Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда десак, айни ҳақиқат бўлади”, - деган фикрлари келтирилган. Жонажон Ўзбекистонимизнинг жаҳонда тутган ўрни ва нуфузи имижи ва обрўси ортиб боришида олий таълим тизими ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келаётгани рост. Яқинда Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлигининг Ривожланатаётган Йевропа ва Марказий Осиё унверситетларининг 2021-йил учун енг яхши университетлари рейтингида Ўзбекистоннинг 4 та олий таълим муассасаси жой олганини мамлакатимиз олий таълим тизимининг халқаро еътирофи деб биламиз. Бундай юксак еътирофга ТИҚХММИ қаторасига 2-марта еришаётгани ҳаммамизни қувонтирди. Институт ҚС агентлигининг 2019-йилдаги рейтингида қайд етилган Ўзбекистондаги илк олий таълим муассасаси бўлди ва ўтган йилга нисбатан яна 100 поғона юқорилаш билан ўз мавқеини юксаклади. Бунинг барчаси институт раҳбарияти бошчилигидаги фидойи, жонкуяр, тараққийпарвар профессор-ўқитувчилар ва бутун институт жамоасининг тинимсиз ва машаққатли меҳнати самараси дейилади табрик хатида. Бу бугунги ютуқлар институтнинг кейинги йиллардаги халқаро рейтингларда янада юқори егаллашига юксак замин яратади. Шуниунгдек, вазир хатида муҳтарам ректоримиз ҳамда институт жамоаси номига шундай дил истаклари битилган.
Ҳурматли Ўктам Пардайевич!
Институтнинг жонкуяр, фидойи жамоаси!
Сизларнинг Ватанимиз равнақи ва тараққиёти, уларнинг халқаро миқёсдаги обрў еътибори йўлида қўшаётган ҳиссангиз учун рақобатбардош ёш авлодни вояга йетказиш, ҳаётга йўлланма бериш, илм-фанни тараққий еттириш йўлидаги беқиёс хизматингиз, беғараз ва фидокорона хизматингиз учун вазирлик жамоаси номидан чексиз миннатдорчилик билдираман. Барчангизга сиҳат-саломатлик оилаларингизга бахт-у саодат хонадонингизга файз-у Барака келажаклардаги ишларингизга янги омадлар тилаймиз доимо соғ ва омон бўлинг, - деб вазир миннатдорчилик рағбат хати-фахрий ёрлиғини йўллаганлар. Ўйлаймизки, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси борасида жамоамиз бундан кейин ҳам улкан ютуқларга еришадилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати