Ҳамкорлик самаралари

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декани У. Қўзиев, “Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедраси мудири К.Астанақулов ва кафедра доценти Д.Алижановлар “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ қошидаги “Қишлоқ хўжалик машинасозлиги конструкторлик технологик маркази”да Жанубий Кореянинг “JEONBUKTECHNOPARK” глобал технологик ҳамкорлик маркази менеджери жаноб Ин Бонг Кимбилан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида томонлар бир-бирларига ўзлари ишлаётган муассасаларнинг фаолият йўналишига оид маълумотлар беришди.

Шундан сўнг жаноб Ин Бонг Ким билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Учрашув сўнгида “Қишлоқ хўжалик машинасозлиги конструкторлик технологик маркази”да JEONBUKTECHNOPARK” глобал технологик ҳамкорлик маркази томонидан ташкил этилган “Портал турдаги ўлчов-назорат машинасидан фойдаланиш” мавзусидаги ўқув курсида “Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедрасининг 2 нафар магистрини тингловчи сифатида қатнашишга ҳамда келгусида кореялик ҳамкорлар билан “Қишлоқ хўжалик машинасозлиги конструкторлик технологик маркази”да ташкил этилган инновацион технопаркда қишлоқ хўжалигини механизациялаш бўйича стартап лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Мазкур келишув доирасида “ҚХМ” кафедраси магистрлари П. Оринбаев ва С. Хазиевлар ўқув курсида қатнашишди ва замонавий ўлчов воситалари орқали қишлоқ хўжалик машиналарининг фазодаги ўлчамларини аниқлаш бўйича малакага ҳамда тегишли сертификатга эга бўлишди.  

“Қишлоқ хўжалиги машиналари” кафедраси мудири К. Д. Астанақулов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов​