Илмий рисолага илк қадам
2 март 2019 йил соат 1400 да В - корпус 613 - хонада “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Н.Эшпулатовнинг 05.05.07 - Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар ихтисослиги бўйича “Мева ва узум шарбати ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш электротехнологияси” мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишининг кафедра муҳокамаси бўлиб ўтди.
Йиғилишда кафедра аъзолари ва таклиф этилган профессор-ўқитувчилар қатнашишди. Талабгор Н.Эшпулатов диссертация ишининг мақсади, вазифалари ва олинган илмий натижалар бўйича маълумот берди. Йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича керакли жавобларни олишди. Диссертация ишини кейинги босқичда ҳимоя қилиш учун тавсия этиш бўйича кафедра қарори қабул қилинди.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов