Аудиториядан ишлаб чиқаришга (5+1)

Куни кеча “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факултети “Сув хўжалиги ва мелиоратив ишларни механизациялаш” таълим йўналиши 304-гуруҳ талабалари кафедра катта ўқитувчиси Мақсуд Каримов бошчилигида “АМКОДОР АГРОТЕХМАШ” МЧЖ да “Қурилиш машиналари” фанидан ўз амалий машғулотларини ўтқазди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октабрдаги 5847-сонли фармонига биноан 5+1 тизимини олий таълим муассасаларида жорий қилиш ва ишлаб чиқариш билан таълим жараёнини интеграциясини яхшилаш мақсадида ушбу жамиятда кафедра филиали ташкил этилган бўлиб, амалий дарс машғулотлари доимий олиб борилмоқда. Ҳар сафарги амалий машғулот давомида институтимиз профессор-ўқитувчиларидан ташқари акциядорлик жамияти томонидан бириктирилган тажрибали ходим ҳамроҳлик қилади ва талабаларга ўз билим, кўникма ва малакасини етказиб беришга ҳаракат қилади. Бундай амалий ҳамкорлик албатта, талабалар дунёқарашини амалий жиҳатдан ўстиришга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати