Ўзбекистонда хорижий университет билан “Smart Agriculture”  ва “Geoinformatics” магистратурада “Joint degree” диплом бериш бўйича қўшма дастур йўлга қуйилади

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтининг бир гуруҳ вакиллари 2019 йил 1 март куни Венгриянинг Обуда университетига ташриф буюришди. ТИҚХММИ проректори Баходир Мирзаев ҳамда Обуда университети проректори Левент Кованч ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашув жараёнида проректорлар таълим муассасаларида амалга оширилаётган ҳамкорликлар, эришилган ютуқлар ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишди.

Учрашувда ТИҚХММИ ва Обуда университети билан ҳамкорликда кадрларни тайёрлаш, жумладан, қўшма таълим дастурлари асосида “Smart Agriculture”,  “Geoinformatics”, “Land Management” ва “Mechatronics” магистратура мутахассисликлари бўйича ҳамкорликда магистрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишларини ва тажриба алмашувларини ташкил этиш, шунингдек, ERASMUS+ халқаро кредит мобиллик лойихаси ва Венгриянинг миллий гранти доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.       

Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилидан “Smart Agriculture” ва  “Geoinformatics” мутахассисликлари  қўшма таълим дастурлари асосида  муассасалар ўртасида икки томонлама (Double degree) ва қўшма диплом (Joint degree) дастурлари бўйича кадрлар тайёрлашни  амалга ошириш келишилди.