Халқаро анжуман самарали якунланди

2021 йил 2-3 март кунлари “Янгиланаётган Ўзбекистонда хотин - қизларнинг илм – фан тараққиётидаги роли ва Гендер тенглик” мавзусидаги I-ҳалқаро конференцияси бўлиб ўтди. Анжуманнинг  очилишида Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротураси, Британия кенгаши, Урал Федерал Эсбатини университети, Жанубий Африка университети, Кирғизистон Республикаси, Ош гуманитар педагогика институти, Словениядаги Сифат Олий таълим институти, Оксфорд университети, БМТ Тараққиёт Дастури, Лейбниц қишлоқ хўжалиги Ландшафти тадқиқот маркази, Асосий Глобал Ассоциацияси, Австралия, Марказий Осиёнинг барқарор инновациялар бюроси, Тошкент ирригацяи ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Оила ва маҳалла илмий тадқиқот институти, “Tadqiqot.uz” ҳалқаро илмий журналлар порталидан барча таклиф этилган иштирокчилар қатнашдилар. Бу эса анжуманнинг  салоҳиятини оширди десак муболаға бўлмайди.

Анжуманнинг биринчи кунида юқоридаги ташкилотларнинг салоҳиятли раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари анжуман мавзуси юзасидан ўз маърузалари билан чиқдилар. Маърузалар жуда қизиқарли ва иштирокчиларда яхши тассуротлар қолдирди. 3-март куни эса анжуманнинг давоми сифатида шўъбалар кесимида маърузалар тингланди.Улар: Илм – фан - техника ва инновациялар самарадорлигини таъминлашда олима аёлларнинг иштироки.

- Янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган инновациялар, маънавий маърифий ислоҳотлар.

- Таълим тизимини модернизациялашда хотин-қизларнинг ўз қобилиятлари ва имкониятларини рўёбга чиқаришнинг шарт-шароитлари.

- Давлат ва жамият бошқаруви ҳамда иқтисодиёт тармоқларида ҳамда ОТМ-Оила маҳалла хамкорлигида хотин-қизларни ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятига жалб этиш.

- Глобаллашув шароитида хотин-қизларнинг интеллектуал салохиятларини юксалтиришнинг замонавий муаммолари.

- Оиладаги тазйиқ ва зуравонликни олдини олиш ҳамда гендер тенгликни таъминлашга ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига бағишланган.

Шўъбалар бўйича 3 та секцияда, ҳар бир секция институтимизнинг белгиланган залларда онлайн асосида ташкил этилди. Институтимиз ва ҳамкор ташкилотлар томонидан раис ва ҳамраислар: О.Р.Жамолдинова – педагогика фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маслаҳатчиси,педагогика фанлари доктори, профессор;   Д.А.Солихўжаева -  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг гендер маслаҳат кенгаши аъзоси;  А.Мусурмонова - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги тасарруфидаги “Оила ва маҳалла илмий тадқиқот институти” директор ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор;  З.Исмаилова – Хотин қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши раиси, педагогика фанлари доктори, профессор; У.Сангирова - иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент; Д. Мустафаева – педагогика фанлари номзоди, доцент в.б ва Г.Эшчанова “Инглиз тили”кафедраси катта ўқитувчиси билан бирга маърузалар юқори савияда ташкил этилиб борилди.

Шўъбаларда барча  келиб тушган мақолалардан 70 фоизи ўз маърузалари билан вилоятлар кесимида, шу билан бирга хорижий маърузачиларимиз ҳам қатнашдилар. Қатнашганларнинг маърузалари илмий, асосланган ва шу билан бирга анжуман мавзу доирасидаги  ишланмалар, илмий ишлар билан шуғулланиб натижалар олинган таянч докторантлар маърузалари ваҳоланки, институтимизда ҳам айнан Гендер тенглик масалаларида илмий ишлар олиб борган профессор-ўқитувчиларимиз ҳам ўз маърузалари билан қатнашдилар. Бу албатта, таҳсинга лойиқ. Анжуманда маърузалар қилган барча мутасадди ходимлар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар томонидан жуда кўп таклифлар ҳам  берилди. Бу таклифларини жамлаган ҳолда анжуман ташкилотчилари бу масалаларни ҳисоботда келтириб, тегишли ташкилотларга етказишни анжуман якунловчи йиғилишида айтиб кетдилар. Биз ўйлаймизки, буни амалга оширишда барча илмий ишлар ва инновациялар бўлими томонидан амалий ишлар қилинади.

Анжуман натижаси сифатида яна бир нарсага урғу бериб ўтишни жоиз деб билдик. Булар: хорижий давлатлар билан ҳамкорлик янада кенгайди, барча ОТМ профессор-ўқитувчилари ва докторантлар билан умумий мавзуда “Янгиланаётган Ўзбекистонда хотин - қизларнинг илм – фан тараққиётидаги роли ва Гендер тенглик” бўйича  ҳамкорлик алоқалари тикланди, ОЎМТВ, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, “Оила ва маҳалла” илмий тадқиқот институти ва барча мутасадди ташкилотларда шу соҳада иш олиб борилаётган бўлимлар билан алоқалар тикланди. Бундай анжуманларни янада қамраб олиш кўламини кенгайтирган ҳолда ўтказишни таклиф қилиб қолдилар.

Анжуман иштирокчи меҳмонларга  институт билан ҳамкор хорижий ташкилотлар СЕРТИФИКАТлари ва барча маъруза билан иштирок этганларни ”Маъруза билан қатнашди” Сертификати ва мақолалари билан иштирок этганлар учун “Иштирокчи” сертификатлари электрон вариантлари билан етказилиши эълон қилинди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати