Бахтим шул - ўзбекнинг Зулфиясиман

Баҳорнинг илк кунларида хотин-қизлар байрамининг нишонланишида ҳам ажиб бир рамзий маъно борга ўхшайди. Зеро, баҳор ҳам, аёл ҳам гўзаллик, нафосат ифодасидир. Шунингдек, вафо ва садоқат тимсоли, асл шарқ аёли Зулфияхоним таваллуд кунлари хам юртимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда.

Xусусан 2021 йил 3-март куни ТИҚХММИ, ГМ факультети хотин- қизлар Кенгаш аъзоси З.Ф. Бекназарова факультет талаба қизлари билан "Адиблар хиёбони"даги “Зулфияхоним монументига” ва Мустақиллик майдонидаги “Она ҳайкалига”  ташриф буюришди. Ташриф давомида талаба қизлар Зулфияхонимнинг босиб ўтган йўли, ижодий фаолиятига бағишланган бадиий ва шеърий чиқишларини намойиш этишди.

ТИҚХММИ  матбуот хизмати