ИЛМГА ТАШНАЛАР ТАНЛОВИ

27-март куни Г-413 хонада соат 15.00 да “Гидравлика” фанидан, “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор - ўқитувчилари томонидан Республика Фан Олимпиадаси 1-тури бўлиб ўтди. Республика Олимпиадасини ўтказиш кафедранинг долзарб ва маъсулиятли масалаларидан эканлиги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” вазифаларини бажаришда бу масалага кенг эътибор берилаётганини инобатга олиб, Республика Олимпиадаси юқори савияда “Низом” талаблари асосида ўтказилди. 
“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор-ўқитувчилари кафедрада ўқитиладиган фанлар бўйича фидокорлик билан талабаларга билим бериб келмоқдалар. Институтимиз талабалари ҳар йили ўтказиладиган Республика Олимпиадаларида қатнашиб институт нуфузини оширишда нуфузли ўринларни эгаллаб, ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
“Гидравлика” фан Олимпиадасининг 1-тур натижаларига асосан “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 3-курс 304-гуруҳ талабаси Жалолов Фазлиддин 341 балл натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Олимпиадада қўйидаги талабалар ўз билимларини намойиш қилиб, фаол қатнашдилар:
1. Жалолов Фазлиддин ГМ факультети 304 гурух талабаси;
2. Душабоев Шахбоз ГТҚ факультети 210 гурух талабаси;
3. Пўлатов Азиз ГМ факультети 307 гурух талабаси;
4. Адхамов Жахонгир ГМ факультети 301 гурух талабаси;
5. Турдиев Ёқутбек ГМ факультети 307 гурух талабаси.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов