Илм-фан талаби – Ватан талаби

Ҳамкорликдаги натижалар ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли бўлибгина қолмай, балки соҳа ривожини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун илмий ва амалий йўналишдаги ўзаро ҳамкорликнинг самараси ва натижалари моҳиятлидир. Шу нуқтаи назардан олганда, Россия федерациясининг Жанубий федерал университетининг делегацияси расмий ташрифи эътиборга моликдир. 
2-3 апрель кунлари институтимизга ташриф буюрган делегацияда Жанубий федерал университет таркибидаги Ер тўғрисидаги Институт директори Кузнецов Андрей Николаевич, Таълим ва илмий инновацион лойиҳалар департаменти бошлиқ ўринбосари Цицуашвили Рубен Артуровичларнинг бўлиши айниқса, қувонарлидир. 
Жанубий федерал университети халқаро рейтинг QS TopUniversities’да 531-ўринда, Россиянинг миллий рейтингида эса биринчи ўнталикда жой олган бўлиб, кўплаб соҳаларда, жумладан, гидрогеология, гидрогеология, ердан фойдаланиш йўналишларда малакали мутахассислар етиштириш бўйича мамлакатда етакчилик қилади. 
Проректор Баҳодир Суюнович Мирзаев меҳмонларга даставвал, институт ҳақида умумий йўсинда маълумот бериб ўтдилар. Сўнгра делегация билан кенг қамровли музокаралар бошлаб юборилди. Шунингдек, уларга институтнинг барча факультет лабораториялари ва илмий салоҳияти ҳам намойиш этилди. Мулоқот жараёнида делегация вакиллари билан келажакдаги ҳамкорлик бўйича келишиб олинди.
Ташриф буюрувчиларни Тошкент бўйлаб диққатга сазовор жойларга ҳам олиб борилиши ҳам меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.

 

Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Шерзод Раҳмонов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов