Болалар - келажагимиз гарови

Болалар истиқбол, орзулар олами. Уларга эътибор келажагимизга дахлдор масала. Дунёда уларнинг қувноқ кулгуси, шўх шодон овозлари дилларни яйратади. Уларнинг тақдири миллатнинг тақдири, иқболимизнинг нишонасидир. Қўшиқ ва рақс орқали ҳам ёшларнинг истеъдоди намоён бўлади. Уларнинг қизиқиш олами, маҳорати акс этади. Бу бўйича ўтказиладиган танловлардан кўзланган мақсад ҳам улуғ ишларга қобил авлоднинг иқтидорини синовдан ўтказишдир. Институт касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1-июн “”Халқаро болаларни ҳимоя қилиш“ куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида ташкил қилинган Танлов ғолиблари тақдирландилар. Овоз бериш натижаларига кўра танловнинг рақс тури бўйича:

 

  1-ўрин. Бобуржонова Севара. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги доценти, Мирхасилова Зулфия Кочкаровнанинг набираси. - 370 та овоз тўплаган.

  2-ўрин. Нурбобоев Амриддин Рамзиддин ўғли. “Ер ресурсларини бошқариш” факултетининг Ёшлар билан ишлаш буйича декан муовини Эшова Хуррият Хуррамовнанинг фарзанди - 255 та овоз тўплаган.

 3-ўрин. Валижонова Муштарийбегим. "Профессионал таълим ва жисмоний маданият" кафедраси ўқитувчиси Маҳмудов Воҳид аканинг қизлари - 219 та овоз тўплаган.

Танловнинг қўшиқ айтиш тури бўйича:

1-ўрин. Хасанбек ва Зухрабону Комилжоновлар. Институт маданият саройи директори Жамшид Комилжоновнингфарзандлари - 282 та овоз тўплаган.

2-ўрин. Валижонов Мусобек. "Профессионал таълим ва жисмоний маданият" кафедраси ўқитувчиси Воҳид Маҳмудовнинг ўғиллари - 220 та овоз тўплаган. Биз ғолибларга ёрқин истиқбол ва ҳаётий фаолиятларида доимо муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати