“Маҳалла билан ҳамкорлик”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сонли Фармони, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 29 апрелдаги 202-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан, Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманидаги “Шахрисабз” М.Ф.Й. билан ТИҚХММИ “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ҳамкорлигида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида 2021 йил 4 июнь куни маҳалла ёшлари ва фаоллари иштирокида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобоқа ўтказилди.
Тадбирда “Шахрисабз” М.Ф.Й. раиси Кошетова Жумабике Танирбергеновна, Раиснинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Карабаева Матлуба Собировна, шунингдек, факультет декани Р.Хакимов, декан ўринбосари Ж.Турдиев, “Инглиз тили” кафедраси мудири Ф.Бегов, “Менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси А.Мамасадиков, Г.Холмуратова ҳамда Ж.Ибрагимовлар иштирок этишди. Спорт мусобоқаси маҳалла ёшларида катта қизиқиш уйғотди. Мусобоқа якунида ғолибларга китоблар ва совғалар топширилди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати