Экстремизм, терроризм – ёшлар келажагига таҳдид
Ҳозирги кунда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ҳамжиҳатликни сақлаш, баркамол ёшларни тарбиялаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу боис ёшларни зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш, улар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли вазифаларга ва салбий иллатлар оқибатларини тушунтиришга оид ишларни жадаллаштиришга давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан муҳим эътибор қаратилмоқда. Бугунги пандемия шароитида ҳам талаба-ёшларимизни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, айнан иқтидорли талабаларимиз таклифларидан келиб чиқиб, бугун биз “Экстремизм, терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказишни режалаштирдек. Бугунги Онлайн-тадбирга "Ер ресурсларини бошқариш" факультет декани Ш.Нарбаев, институт матбуот котиби Р.Жуманиёзов ва факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Х.Эшова модераторлик қилди. Тадбирда факультетнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар-ёшлари, хоҳловчилар ҳамда Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи Абдужаббаров Дониёр Дадаходжаевич, Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ТЭҚКБ ходими майор С.А.Тажидиновлар тадбир меҳмони сифатида иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар “Экстремизм, терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” муаммоси жамият, миллат равнақига жиддий путур етказувчи бўлиб, ҳозирги дунё давлатларини ташвишга солиб келмоқда. Шу сабабли ҳам дунёда миллионлаб инсонлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқда. Қайд этилганидек, диний экстремизм ва терроризм маънавий таҳдидларнинг бир тури бўлиб, улар асосан ёшлар орқали вайронкор ғояларни ҳаракатлантирувчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажовузкор сиёсий фаолиятдир. Бугунги кунда интернет тизимида юзлаб террористик сайтларнинг аниқлангани ўта хавотирли ҳолатдир. Улар интернет тизими орқали ўзларининг диний экстремизм, миллатчилик, ирқчилик каби турли бузғунчи ғояларини тарғиб этмоқда.
Минг афсуски, мафкуравий иммунитети шаклланмаган айрим ёшлар бу ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишмоқда. Ушбу давра суҳбатидан кўзланган мақсад ҳам дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик кучайган, ихтилофлар давом этаётган бир шароитда ёшларимизни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишдир. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш учун аҳоли, айниқса, ёшларимизда ғоявий, мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш даркор, — деди Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи Абдужаббаров Дониёр Дадаходжаевич, — Бундай ёт оқимларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун, аввало, миллий тафаккур ва соғлом дунёқарашни шакллантириш лозим. Қолаверса, сўнгги йилларда ақидапараст, диний экстремистик оқимлар ўз ғояларини ёшлар ичига кенгроқ кириб бориш, меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, вайронкор мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда деб маълумот бериб ўтишди. Шунингдек, тадбирда факультетининг Ердан фойдаланиш кафедраси профессори А.Алтиев, шу кафедрани катта ўқитувчиси А.Муқимов каби профессор-ўқитувчилар ҳаётий мисоллар билан талаба-ёшларга керакли маълумотлар бериб ўтишди. Тадбир сўнгида қимматли вақтини аямай ZOOM платформаси орқали бизга ўз маърузалари билан иштирок этганликлари учун минатдорчилик билдириб, бундай тадбирларни янада кўпроқ ҳамкорлик асосида ўтказиш режалаштирилди. Бугунги Онлайн-мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда талаба-ёшлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати