“Коррупциясиз соҳа”га айлантиришдаги илк қадамлар
Институт ректорининг 2019 йил 3 октябрдаги 933 А/Ф-сонли “Коррупцияга қарши курашишга оид тадбирларни амалга ошириш тўғрисида” ги ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 октябрь куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декани факультетдаги барча академик гуруҳ мураббийлари билан навбатдаги йиғилиш ўтказди.
Кун тартибидаги дастлабки масала бугунги кунда талабалар билан ўқитувчилар ўртасида коррупция ва таъмагирчиликнинг барча кўринишдаги ҳолатларига барҳам бериш, унга қарши курашиш бўйича институт раҳбарияти томонидан бир қанча ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтилди ва бу борада факультетнинг алохида дастури ишлаб чиқилганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, йиғилишда ижарада яшайдиган талабалар билан уларнинг яшаш жойларига бориб яшаш ҳолатларини ўрганиб мавжуд муаммолар бўйича ёрдам бериш гуруҳ мураббийлари зиммасига юклатилди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Бойматов ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов