“Муммоли мавзулар” номли мастер - класс

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан келишилган “Муаммоли мавзулар” номли графиги асосида 2019 йил 1 ноябрь куни “Давлат кадастрлари маълумотларини қабул қилиш, таҳлил қилиш ва юритишдаги муаммолар ҳамда уларнинг замонавий ечимлари” мавзусидаги мастер-класс бўлиб ўтди. Мастер-класс Ер ресурсларини бошқариш факультети талабалари ўртасида ўтказилган бўлиб, “Давергеодезкадастр” қўмитаси томонидан “Давлат кадастрлари ягона тизими, республика ахборот тиҳлил маркази” бўлими мудири Соҳиб Комилов ҳамда ТИҚХММИ “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси доценти Азиз Инамовлар томонидан қизиқарли тусда олиб борилди. Мавзу юзасида бугунги куннинг энг долзарб муаммолари ва уларнинг ечимлари борасида қизиқарли маълумотлар бериб борилди. Тингловчилар ва талабалар ўзини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов