Кўрик-танлов завқи билан

   Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, "Гидромелиорация" факультети 1-босқич талабалари иштирокида ҳам “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини анъанавий равишда ўтказиб борилиши йўлга қўйилган. Унда  факультет декани А.Фатхуллаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев, Д.Аллаёров ҳамда факультет ёшлар иттифоқи етакчиси А.Ҳамидов, факультетнинг “Ноилож” жамоаси  ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Маълумки, давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Биринчи ташаббус доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Факультет декани томонидан “Заковат”интеллектуал ўйинида ғолиб бўлган жамоаларга диплом ва совғалар тақдим этилди.Ёшларни Ватанимиз миллий қадриятлари, тарихий-маънавий меросимизга садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бўш вақтларини унумли ва сермазмун ўтказиш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, маҳоратини ошириш ҳамда уларнинг ўз иқтидорларини намоён этишига кўмаклашиш каби мақсадларни ўзида мужассам этган кўрик-танлов юқори савияда ташкиллаштирилди.

 

ТИҚХММИ матбуот  хизмати