Ис гази ва ботулизмдан ҳимояланиш
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетида “Ҳаёт фаолияти хавсизлиги” кафедраси доценти Н. Саидхўжаева томонидан “Ис гази ва ботулизм” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек, уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази ҳосил бўлади. Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.
“ҚСХЕТ” факультетининг Ёшлар
билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати