Чeт эл унивeрситeтлари билан ҳамкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда
Шу кунларда “Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари” профессори Обид Турсунов чет элдаги бир қатор университетлар таклифига биноан ҳамкорликни қоғозда эмас балки, амалда ташкил қилиш ва амалий натижаларни кучайтириш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибди.
23 март куни “Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари” кафедраси профессор Обид Турсунов Туркиянинг Карабук Университети биринчи проректори профессор Мустафа Яшар билан ёпиқ эшиклар ортида расмий учрашув ўтказдилар ва икки университет томонидан имзоланган ҳамкорликни янги бир даражага олиб чиқиш бўйича режалар келишиб олинди. Ушбу режа доирасида иккала ОТМ томонидан магистр талабалари ва профессор-ўқитувчиларини тажриба алмашинувини амалий йўлга қўйилиши ҳамда иккала ОТМ дунёнинг юқори университетлар қаторидан жой олиши учун бир бирини қўллаб-қувватлаши келишиб олинди. Шунигдек, ТИҚХММИ профессори О.Турсунов Карабук Университети раҳбариятига ўтган йили ўтказилга биринчи халқаро конферсияда (1st ICECAE 2020) фаол иштироки учун ўзларининг миннатдорчиликларини билдириб ва шу йил ҳам ташкиллаштирилаётган иккинчи халқаро конферсияда (2nd ICECAE 2021) ҳам иштирок этишга таклиф қилдилар.
24 март куни ТИҚХММИ профессори Обид Турсунов Карабук Университети Муҳандислик факултети декани профессор Меҳмет Ўзалп ва “Электр ва Электроника” бўлими доценти Зиёдулла Юсупов билан расмий учрашдилар. Учрашув давомида профессор Обид Турсунов ТИҚХММИ “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси ва Карабук Университети Мухандислик Факултети ўртасида амалий аҳамиятга эга бўладиган ҳамкорликни йўлга қўйишни ва икки томонлама илмий-амалий тадқиқотларни ўтказишни таклиф қилдилар. Икки томон ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлаб квартал бўйича нима ишлар қилиниши бўйича йўл харитаси тузиб олишга келишдилар.
23-26 март кунлари профессор Обид Турсунов томонидан “Электрик-электроник” бўлими магистр ва докторант талабаларига “Biomass energy” (Биомасса энергияси) семинар, Крабук Университетида таҳсил олаётган юртимиз талабалари билан учрашув ва атроф-муҳит муаммоларига бағишланган очиқ семинар, “Атроф-муҳит” ва “Электрик-электроник” бўлими магистр ва докторант талабалари учун ҳамкорликда “Scientific writing and Publication in Scopus & Web of Science indexed journals: International Experience” (Халқаро етакчи илмий базаларда индексацияланган юқори рейтингли журналларда мақола ёзиш ва чоп қилиш – халқаро тажриба) мавзусида ҳам очиқ семинар ўтилди ҳамда Крабук Университети илмий лабаротарияларга ташриф буюрилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати
|