Зангиота зиёратгоҳида
2021-йилнинг 4-апрел Талабалар турар жойи талабалари ТТЖ директори И.Бухоров Талабалар турар жойлари кенгаши раиси Саидаҳмедов Жаҳонгир, “Гидромелиорация” факултети ёшлар етакчиси Аълобек Хамидовлар бошчилигида Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Зангиота зиёратгоҳига зиёрат учун ташриф буюрдилар.
Зангиота ҳазратлари Марказий Осиё минтақасида ІХ–ХІІ асрларда юз берган биринчи илмий-маданий юксалиш, яъни илк Шарқ Уйғониш даврининг намояндаси, ўз замонида ҳикмат ва маънавият, дин ва тасаввуф ривожига катта ҳисса қўшган мутасаввуф ва авлиё боболаримиздандир. Неча юз йиллардан буён Занги ота шахсига бўлган қизиқиш сусаймаган, аксинча, ортиб бормоқда.
Талабалар турар жойи талабалари Рамазон ойи келиши арафасида эзгу тилаклар, дуолар қилиб Зангиота зиёратгоҳидан зиёрат қилиб қайтдилар. Муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун ёшларни қўллаб-қувватлаганлари учун институтимиз раҳбариятига талабалар ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Талабалар турар жойлари кенгаши раиси Саидаҳмедов Жаҳонгир ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати