Муқаддас қадамжолар бўйлаб

“Гидромелиорация” факультети  “Сув таъминоти муҳандислик тизимлари” йўналиши 306 - гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси Э ва СРБ кафедраси доценти Абдуқодирова Малоҳат билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга саёҳат ва муқаддас қадамжоларимизга зиёрат тадбирларини уюштиришди.

Салкам 3000 йиллик тарихга эга бўлган ва ҳамиша навқирон Самарқанд мустақиллик йилларида янада обод ва кўркам бўлди. Унинг қайси бир гўшасига назар солманг, улкан яратувчилик ва бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади. Жумладан, ҳудудда сақланган ва халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозланиб келинаётган археологик ёдгорликлар ва меъморий обидаларга ҳам қайтадан жон бахш этилди. Бугун нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилиги келиб кўрса, маънавий озиқланса арзийдиган муқаддас қадамжоларга айлантирилди.

Талабалар зиёратдан аждодлардан қолган бой маданий меросни чуқур ӯрганиш ва ӯзлаштириш маънавий баркамоллик сари етакловчи муҳим омил эканини, биз маънавий мероси бой халқнинг авлодлари эканлигимиздан фахр туйғуси билан Ватанга бӯлган буюк муҳаббатни қалбларига жо қилиб, бой таассуротлар билан қайтишди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати